Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Вазирлик вакиллари “Мулоқот” клуби меҳмони

24 Апрель 2025, 04:04

48

ИИВ академияси курсантлари учун “Мулоқот” клубининг навбатдаги учрашуви ташкил қилинди.

Ташкилий-штаб фаолияти кафедраси ташаббуси билан ўтказилган тадбирга вазирлик Ташкилий департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Бекзод Юсупов ҳамда Ситуацион-таҳлилий марказ бўлим бошлиғи Отабек Шоҳакимов таклиф этилди.

Мулоқот чоғида курсантларга ички ишлар органларини рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар хусусида маълумот берилди. Соҳа мутахассислари жиноят ва ҳодисаларга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқишда “E-material” ахборот тизимидан фойдаланиш, унинг имкониятлари ва афзалликлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Савол-жавобларга бой тарзда ўтган тадбир давомида курсантлар ўзлари учун зарур бўлган маълумот ва тавсияларни олдилар. Учрашувда магистратура тингловчиларининг қатнашгани амалиётдаги долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашиш, тизим фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни билдириш имконини берди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech