Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Вазифалар ижроси ўрганилди

20 Июнь 2025, 08:06

31

ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилди.

Ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида бўлиб, маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Маҳаллаларни ўрганиш чоғида давлатимиз раҳбарининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган вазифалар, шу асосда ишлаб чиқилган ҳудудий “йўл харита”лари ижросига эътибор қаратилди. Мавжуд камчиликлар масъуллар билан биргаликда муҳокама қилиниб, криминоген вазиятни баҳолаш ва оғир тоифадаги маҳаллалар билан самарали ишлаш юзасидан тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасидаги 216 та маҳаллада фаолият қилаётган “маҳалла еттилиги” вакилларининг ижтимоий профилактика йўналишида ишлаш бўйича тажрибалари оширилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech