Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ватанимиз таянчи, миллат давомчиларисиз

08 Март 2025, 11:03

184

ИИВ академияси бошлиғи ўқув даргоҳида таълим олаётган курсант қизлар билан мулоқот қилди.

Тадбир аввалида Рустам Хатамов курсантларни хотин-қизлар байрами билан қизғин табриклади. Ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг таълим олиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, келажак орзу-мақсадларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар қайд этилди.

– Халқимизда қизлар тарбияси миллий қадрият даражасига кўтарилган. Кейинги йилларда муҳтарам Президентимизнинг юксак эътибори билан қизларнинг ўқиши, замонавий касбларни эгаллаши, ҳаётда ўз ўрнини топиши учун барча имкониятлар яратилди. Бунинг эзгу самарасини сизлар каби билим олиш йўлида астойдил ўқиб-изланаётган қизлар тимсолида кўриб турибмиз, – деди Р. Хатамов.

Академия раҳбари йиғилганларга мурожаат қилар экан, курсантларни билим олиб, ўз устида ишлашга, давлатимизнинг юксак ишончини оқлашга даъват қилди. “Сизлар миллатимиз давомчилари, юртимиз таянчисиз. Эртанги ютуқларингиз бугун олаётган таълим ва тарбиянгизга боғлиқ. Ватанимиз ва халқимиз учун садоқат билан хизмат қилиб, оиланинг мустаҳкам таянчи бўлишингиз зарур”, деди у.

Байрамона тадбирда тенгдошларига намуна бўлаётган бир гуруҳ қизлар рағбатлантирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech