Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ватанга дахлдорлик, ҳурлик, тинчлик тимсоли

19 Ноябрь 2025, 07:11

33

Ўзбекистонимиз байроғини тутган, уни боши узра баланд кўтарган юртдошимиз борки, қалбида юксак ифтихор ҳиссини туяди. Чунки давлат байроғининг Ватанни севиш, унинг шону шуҳратини мадҳ этишга ундовчи беқиёс қудрати бор.

Тошкент давлат шарқшунослик институтида “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ” шиори остида ўтказилган табдир ана шундай илиқ сўзлар билан бошланди. Унда таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар ҳамда ИИВ академияси вакиллари иштирок этди.

Тадбирда байроғимизнинг ҳуқуқий асослари, давлат суверенитети рамзи сифатидаги аҳамияти, ундаги ҳар бир ранг ва белгининг теран маъно-мазмуни, 2023 йилда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга киритилган янгиликлар, айниқса халқимиз учун давлат байроғидан фойдаланишда яратилган кенг имкониятларга тўхталиб ўтишди.

– Мазкур қонун билан байроғимизнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти янада мустаҳкамланди. Ҳар бир юртдошимиз уни яшаш хонадонида, транспорт воситаси салонида ўрнатиши белгилаб қўйилди. Албатта, бу ҳам барчамизни Ватан тақдири ва равнақи йўлида ягона ғоя остида бирлашишга чорлайди, – деди ИИВ академияси катта ўқитувчиси, подполковник Илҳом Ҳайдаров.

Тадбир талабалар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар билан давом этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech