Пойтахтимиздаги ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари курсантлари ўртасида “Жадидлар – миллат фидойилари” кўрик-танлови ўтказилди.
Унда ИИВ академияси, Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Давлат хавфсизлик хизмати академияси ҳамда Божхона институти жамоалари қатнашди.
Ҳакамлар ҳайъати вакиллари “савол-жавоб”, “видеоролик тақдимоти”, “саҳна кўриниши”, “жадид боболаримиз асарлари билимдони” шартлари орқали ҳар бир жамоа чиқишини баҳолаб борди. Кўрик-танлов якунида биринчи ўрин “Маърифат”, иккинчи ўрин “Ифтихор”, учинчи ўрин эса “Ёш божхоначилар” жамоасига насиб қилди.
Шу куни меҳмонлар китоблар кўргазмасида қатнашиб, ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналари билан танишдилар. ИИВ академияси курсантларининг маърифатпарвар сиймоларимизга атаб чизган расмлари барчага манзур бўлди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати