Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ватан ҳимояси – масъулият ва шараф

14 Январ 2026, 21:48

72

Бугунги тинч ва осуда кунлар ўз-ўзидан қўлга киритилмаганини орамиздаги катта авлод вакиллари яхши билади. 

ИИВ академиясида Қуролли Кучларимиз ташкил топганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

Истеъфодаги ҳарбийлар, ички ишлар органлари фахрийлари, таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва курсантлар иштирокида ўтган тадбир ёшлар учун тарбиявий аҳамият касб этди.

Учрашувда сўз олганлар мустақиллик йиллари миллий армиямиз тизимида рўй берган ўзгаришлар, мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш йўлида амалга оширилган ислоҳотлар, чегараларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилиш, эл-юрт осойишталигини таъминлаш, Ватан олдидаги бурч ва масъулиятни адо этишда инсондан талаб этиладиган фазилатлар ҳақида маъруза қилиб, катта ҳаётий тажрибаларини ёшларга улашдилар.   

Тадбирга байрамона руҳ қўшиш мақсадида Тошкент ҳарбий округи Чирчиқ гарнизони ҳарбий оркестри ижросида янграган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Шу куни тадбир иштирокчилари саф майдонида намойиш қилинган қурол-аслаҳа ва техникалар кўргазмаси билан ҳам танишдилар. Курсантлар ўртасида викторина уюштирилиб, ҳарбий билим ва кўникмаларни юқори даражада эгаллаб келаётган ёшлар раҳбатлантирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech