Пойтахтимиздаги “Пахтакор” спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби ўртасида енгил атлетика спорт тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.
Муросасиз ва қизғин кечган баҳсларда 19 та жамоа 100, 1000 ва 3000 метрга югуриш, 4х100 метр эстафета, швед эстафетаси, шунингдек, жойидан ва югуриб келиб узунликка сакраш йўналишларида ўзаро куч синашди.
Мусобақада жамоамиз вакиллари алоҳида йўналишларда юқори натижаларни қайд этиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар медал, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати