Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида психология

22 Ноябрь 2021, 08:11

3134

Бош прокуратура академиясида “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида психология” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуманда Ички ишлар ва Халқ таълим вазирликларидан вакиллар, Судьялар олий мактаби, Жамоат хавфсизлиги университети, Давлат хавфсизлиги хизмати академияси, Божхона институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Тошкент давлат педагогика университети ҳамда ИИВ Академияси мутахассислари иштирок этди.

Долзарб мавзудаги анжуманда сўзга чиққанлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда психологик хизматнинг аҳамияти, соҳани такомиллаштириш масалалари, мавжуд муаммолар ва ечимлари борасида фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифларни билдириб ўтишди. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали профессори Т.Базаров, Тошкент давлат педагогика университети профессори В.Каримова, ИИВ Академияси Психологик таъминлаш маркази бошлиғи Ё.Фарфиев ва бошқаларнинг маърузалари тингланди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech