Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ХИЗМАТИ БОШЛИҒИ КУРСАНТЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

13 Август 2022, 01:08

1161

Маҳаллаларда осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, бу борадаги профилактик тадбирларни самарали ташкиллаштириш ички ишлар органларининг халқчил тузилма сифатида шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.

ИИВ Ўқув-дала марказида бўлиб ўтган учрашув ҳам тизимда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, амалиётга татбиқ қилинган янгича ёндашувлар, аҳоли билан манзилли ишлашнинг ўзига хос жиҳатларига бағишланди. Унда Ички ишлар вазирлиги вакиллари, Академия профессор-ўқитувчилари ва курсантлар иштирок этди.

 Очиқ мулоқотда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, ички ишлар органлари қуйи бўғинлари самарадорлигини оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар, жойларда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида эришилаётган натижалар, шунингдек тизимни малакали кадрлар билан таъминлаш масалалари хусусида фикр алмашилди. Курсант ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олдилар.

Тадбир сўнггида ИИВ ЖХД ҲПХ бошлиғи, полковник Бахтиёр Бердалиев “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” йўналишига қабул қилинган курсантларга тизим фаолияти ёритилган қўлланмаларни совға қилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech