Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Устозлардан керакли ўгитлар

22 Август 2025, 09:08

84

ИИВ Ўқув-дала марказида бошланғич ҳарбий тайёргарлик босқичини ўтаётган академия курсантлари учун маданий-маърифий тадбирлар ташкил қилинди.

Саф майдонида бўлиб ўтган учрашувда истеъфодаги полковник Сулаймон Валиев ёшлар билан мулоқот қилди. Тажрибали устоз эл-юрт осойишталигини асраш, она Ватанимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қилишни мақсад қилган ёшларга юзланар экан, касб машаққати ва муваффақиятларини ҳаётий ўгитлар орқали тушунтириб берди.

Шу куни курсант қизлар учун ҳам тадбир уюштирилди. Унда маҳоратли психолог ва шифокорлар соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, руҳий барқарорликка эришиш, стрессни енгиш, чидам ва матонатни чиниқтириш ҳақида фойдали тавсияларини улашдилар.

Олис полигон шароитида ташкил қилинган китоб ярмаркаси курсантлар учун шахсий китоб жавонини керакли адабиётлар билан тўлдириш имконинини яратган бўлса, бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг куй-қўшиқлари маданий ҳордиқ олишга хизмат қилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech