Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Туркиялик тажрибали мутахассислар машғулот ўтди

14 Май 2025, 07:05

43

ИИВ академиясида Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси мутахассислари томонидан машғулотлар ташкил қилинди.

Машғулотларга ИИВ киберхавфсизлик ва тергов бўлинмалари ходимлари, шунингдек, Малака ошириш институти ҳамда академия профессор-ўқитувчилари жалб қилинди.

Беш кун давом этган машғулотлар жараёнида кибержиноятларнинг замонавий кўринишлари, онлайн қимор ўйинлари ва трейдерлик фаолиятининг хатарли жиҳатлари, бу турдаги жиноятларни фош қилиш, суриштурив ва тергов ҳаракатларини ўтказиш, ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятларга қарши курашишда Туркия ва Ўзбекистон тажрибасининг ўзига хос хусусиятлари юзасидан билим ва кўникмалар олинди.

Машғулотларнинг сўнгги куни тингловчиларга сертификат топширилди. Шу билан бирга, туркиялик мутахассислар академия фаолияти таништирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech