Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

18 Апрель 2025, 06:04

142

11-12 апрель кунлари Туркиянинг Измир шаҳрида туркий тилли давлатлар вакиллари иштирокида халқаро симпозиум бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғиз Республикалари Ички ишлар вазирликлари тасарруфидаги таълим муассасалари вакиллари, эксперт ва олимлар мутахассислар қатнашди.

Анжуманда дунёда кечаётган геосиёсий ўзгаришлар фонида хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, кўп асрлик алоқалар, умумий қадриятлар ва стратегик манфаатлар асосида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Иштирокчилар туркий тилли давлатлар ўртасидаги алоқалар изчил равнақ топаётган ҳозирги шароитда таълим соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун кадрлар тайёрлашнинг илғор ёндашувларини амалиётга жорий қилиш, ўзаро тажриба алмашинувини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этдилар.

Симпозиум доирасида ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди. Долзарб мавзуда маърузалар тингланиб, турдош олий таълим муассасалари, хусусан, ИИВ академиясида йўлга қўйилган миллий тажрибалар тақдимот қилинди. Шу билан бирга, келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берувчи вазифалар белгилаб олинди.

Анжуман иштирокчилари халқаро симпозиум кўп қиррали алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлганини эътироф этиб, Туркий давлатлар полиция академиялари платформаси – “ТÜRKPAP”ни таъсис этиш ташаббусини илгари сурдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech