Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Тизим самарадорлигини ошириш йўлида

20 Октябр 2026, 21:04

55

Қорақалпоғистонда ички ишлар ва миллий гвардия органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизими ходимлари ҳамда ўрта бўғин раҳбарлари учун мобил малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида йўлга қўйилган машғулотлар ходимларнинг касбий билим, амалий кўникма ҳамда бошқарув компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган.

Машғулотлар Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардиянинг қўшма қарори асосида ИИВ академияси, Малака ошириш институти ва Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари, шунингдек бой тажрибага эга амалиёт ходимлари томонидан олиб борилмоқда.

Ўқув дастурида замонавий таҳдидлар шароитида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, идоралараро ҳамкорликни кучайтириш, инқирозли вазиятларни бошқариш ва куч-воситалардан самарали фойдаланиш, фаолиятни режалаштириш ва натижадорликни баҳолаш, тизимда коррупциявий омиллар ва бошқа хавф-хатарларнинг олдини олиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни самарали ташкил этиш, аҳоли билан манзилли ишлаш ва ишончли мулоқот муҳитини яратиш ҳамда шу каби долзарб йўналишлар қамраб олинган.

Машғулотлар якунида ходимлардан синов қабул қилиш ва шу асосда тизимнинг фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш режалаштирилган.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech