Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Тингловчилар хорижда малака оширди

29 Март 2025, 06:03

113

ИИВ академияси магистрлари Хитой давлатида бўлиб, илғор тажрибаларни ўрганиб қайтдилар.

Хориж сафари давомида Хитой Жамоат хавфсизлиги университетида ўқув курси ташкил қилинди. Университетнинг етакчи мутахассислари томонидан полиция тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларда куч ва воситаларни бошқариш, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш, шунингдек, раҳбарлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган машғулотлар ташкил қилинди.

Бундан ташқари, тингловчилар Жамоат хавфсизлиги вазирлиги, Жамоат хавфсизлиги университетининг Туаньхэ филиали, Гуанжоу мигрантларни реабилитация қилиш маркази ва бошқа муассасаларда бўлиб, амалиётга жорий қилинган энг илғор тажрибалар, соҳа учун кадрлар тайёрлаш жараёнлари, замонавий Хитой ютуқларининг ўзига хос жиҳатлари билан яқиндан танишдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech