Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Таниқли психолог тавсиялар берди

17 Сентябрь 2022, 06:09

178

Ички ишлар органи ходимларининг хизмат фаолиятида психологик тайёргарлик муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, мазкур фанга оид зарур билим ва кўникмаларни эгаллаш курсантлар учун фойдадан холи бўлмайди.

Академия Маънавият ва маърифат марказида ўтказилган учрашувга таниқли психолог олима Шоира Исоқова таклиф этилди. Тажрибали мутахассис инсоннинг шахс сифатида шаклланишида психология фанининг ўрни, шахсий ва касбий сифатларни тарбиялаш омиллари, атрофдагилар билан мулоқотга киришиш ва инсонларга ижобий таъсир кўрсатишда қўлланадиган психологик методлар ҳақида тушунчалар берди.

 Очиқ мулоқотда ички ишлар органлари учун психолог мутахассислар тайёрлашнинг муҳим жиҳатлари, замонавий таълимда қўлланилаётган инновацион методлар, психология фанини илмий-назарий жиҳатдан такомиллаштириш йўллари ҳақида фикр алмашилди.

Курсантлар ўзларини қизиқтирган мавзулар бўйича тавсиялар олишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech