Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Таълим сифатини ошириш мақсадида

27 Ноябрь 2025, 12:11

41

ИИВ академиясида вазирлик тасарруфидаги ўқув муассасалари вакиллари учун қисқа муддатли семинар-тренинг ташкил этилди.

Ўқитишнинг илғор ёндашувлари асосида таълим сифатини ошириш, педагогик жараёнларни самарали ташкил этиш, ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган семинар-тренингга ихтисослаштирилган мактаб интернати ва академик лицейлар директорлари ҳамда уларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари жалб қилинган.

Унда “Таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш”, “Ўқув-тарбия жараёнларини бошқаришда замонавий методларни қўллаш”, “Кадрларни ихтисосликка йўналтириш ва мақсадли тайёрлаш”, “Ҳуқуқшунослик ва бошқа касбий фанларни ўқитишини такомиллаштириш”, “Таълим жараёнида инновацион педагогик технологиялар ва ўқитишнинг интерфаол ёндашувларини жорий қилиш”, “Ўқитувчиларнинг фаолият кўрсаткичини баҳолаш (KPI) ва машғулотларни педагогик назорат қилиш” каби мавзуларда машғулотлар ташкил этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, тингловчилар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби ҳамда ИИВ академиясининг Таълим сифатини назорат ва мониторинг қилиш маркази фаолияти яқиндан билан танишиб, кадрлар тайёрлаш бўйича илғор тажрибаларни ўрганадилар.

Машғулотлар Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар агентлиги, Ички ишлар вазирлигининг масъул вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳамда ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари  томонидан олиб борилмоқда.

Семинар-тренинг 27 ноябрга қадар давом этади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech