Чирчиқ шаҳридаги Тошкент иқтисодиёт ва педагогика университетида ўтказилган давра суҳбати долзарб масалага бағишланди.
Университет талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун ташкил қилинган тадбирда кибермакондаги таҳдид ва хатарлар, уларнинг ёш авлод таълим-тарбиясига салбий таъсири, ёшлар ўртасида кибержиноятларнинг барвақт олдини олиш хусусида сўз борди.
Учрашувда ИИВ академияси магистратураси тингловчиси, подполковник Рашид Султонов маъруза қилиб, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг замонавий кўринишлари, ёшлар томонидан содир этилаётган ушбу турдаги ҳуқуқбузарликлар, интернетдан фойдаланишда билиш ва амал қилиш керак бўлган қоидалар, кибержиноятлар учун белгиланган жавобгарлик масалаларига батафсил тўхталди.
Мулоқот тарзида ўтган тадбир йиғилганларнинг ҳуқуқий онги ва кибермаданиятини юксалтириш, табалаларни интернет маконидаги хавф-хатар ва мафкуравий таҳдидлардан огоҳ этишга хизмат қилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати