Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Сунъий интеллект, кибертаҳдидлар ва рақамли криминалистика

27 Апрел 2026, 19:41

150

ИИВ академиясида “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида сунъий интеллект: замонавий кибертаҳдидлар ва рақамли криминалистиканинг долзарб масалалари” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Гибрид форматда ўтган халқаро анжуманда манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, соҳа мутахассислари, мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидан олимлар ҳамда курсантлар иштирок этди.

Конференция аввалида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини кенг жорий қилиш, кибержиноятларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш, рақамли криминалистика имкониятларини кенгайтириш, бу борада илғор тажрибаларни ўрганиб, амалиётга татбиқ этиш тадбирдан кўзланган асосий мақсад эканлиги айтиб ўтилди.

Анжуманда Хитой Жамоат хавфсизлиги университети, Қирғизистон ИИВ академияси, Россия ИИВ Сибир юридик институти, Тошкент кимё халқаро университети, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ҳамда ИИВ академияси вакиллари сўзга чиқди.

“Дипфейк” жиноятлари ва уларнинг олдини олиш”, “Рақамли чегарани ҳимоя қилиш: сунъий интеллект даврида киберхавфсизлик”, “Сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда содир этилаётган кибержиноятларга қарши курашиш”, “Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институтининг илмий тадқиқот натижаларини жиноятларни фош этиш ва тергов қилишда қўллаш”, “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг амалий татбиқлари” ва бошқа мавзуда маърузалар тингланди.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича миллий ҳуқуқий базани такомиллаштириш, кибержиноятларни аниқлаш ва фош этишнинг замонавий техник воситалари ҳамда алгоритмларини яратиш, рақамли криминалистика бўйича мутахассис кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни илмий жиҳатдан таъминлаш каби йўналишларда долзарб таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech