Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Суд-ҳуқуқ тизими вакиллари учун

17 Сентябрь 2025, 09:09

21

15–16 сентябрь кунлари Фарғона шаҳрида “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзуида ўқув курси ташкил этилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ташаббуси билан ўтказилган машғулотларга Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан суд, прокуратура ҳамда ички ишлар органлари ходимлари жалб қилинди.

Ўқув курси давомида инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ҳамда қийноқларга қарши курашиш борасида қабул қилинган ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, суд-ҳуқуқ тизимида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатлари, қийноққа солиш билан боғлиқ қилмишлар учун жавобгарлик масалалари, бу борада халқаро ва миллий тажрибанинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда бошқа долзарб мавзулар атрофлича ёритилди.

Маъруза ва амалий машғулотлар Инсон ҳуқуқлари миллий маркази мутахассислари билан бирга, суд тизими вакиллари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, ИИВ академияси ва Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди.

Ўқув курси якунида тингловчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш мақсадида тест синови ўтказилиб, иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech