Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Шоира издошлари билан учрашув

2 Март 2026, 19:16

87

Юртимизда баҳор фасли атоқли шоира Зулфияхоним таваллуди билан бошланади. Унинг ҳаёти ва ижоди, чинакам маънода, муҳаббат ва нафосат, меҳр ва садоқат, сабр ва матонат тимсолига айланган.

Шу муносабат билан ИИВ академиясида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Муҳтарама Улуғова, “Зулфия” мукофоти соҳибаси Моҳинур Сотволдиева ҳамда таълим муассасаси вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Зулфия Исроилованинг ҳаёти ва ижоди, жамоат арбоби сифатидаги фаолияти, миллий адабиётимиз ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси алоҳида тилга олинди. Янги Ўзбекистон хотин-қизларининг жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ёш авлодни маънавий-ахлоқий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда шоиранинг умр йўли ибрат мактаби эканлиги эътироф этилди.

– Устозимиз севимли шоиримиз Ҳамид Олимжон билан қисқа, аммо сермазмун ҳаёт кечирдилар. Умрларининг охирига қадар оилавий қатриятларга содиқ қолдилар. Асарларида ўзбек аёлларига хос ҳаё, вафо, садоқат сингари туйғуларни юксак маҳорат билан қаламга олдилар. Шу боис, Зулфияхоним ижоди халқимиз маънавиятининг ажралмас қисмига айланган, – деди Муҳтарама Улуғова.

“Зулфия” мукофоти соҳибаси Моҳинур Сотволдиева ушбу мукофот уни ҳамиша янги марралар сари ундашини алоҳида таъкидлади. Билимли, иқтидорли, ташаббускор қизлар сафи йилдан-ийлга кенгайиб, улар Зулфияхонимга муносиб издош бўлишга интилиб келаётганини қайд этди.

Тадбир давомида шоира шеърларидан намуналар ўқилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech