ИИВ Aкадемиясида мамлакатимиз ички ишлар органлари ташкил етилганининг ўттиз йиллиги ҳамда соҳа ходимларининг касб байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда ўқув муассасаси раҳбарияти, доимий ва ўзгарувчан таркиб аъзолари иштирок етди.
Саф майдонига Aкадемия жанговар байроғи олиб кирилгач, давлатимиз мадҳияси янгради. Aкадемия бошлиғи, полковник Рустам Хатамов Президентимиз Шавкат Мирзиёйевнинг ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига йўллаган байрам табригини ўқиб ешиттирди.
Таъкидлаб ўтилганидек, мустақилликнинг илк даврида ташкил топган ички ишлар органлари ўтган давр мобайнида машаққатли ва шарафли йўлни босиб ўтди. Соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ички ишлар органлари ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга қодир, жамият ҳаётига хавф соладиган ҳар қандай таҳдидларга қарши кураша оладиган, тинчлик ва осойишталикни сақлайдиган мустаҳкам органга айланди. Aйниқса сўнгги йилларда ички ишлар органларининг барча соҳавий хизматлари қайтадан ислоҳ қилиниб, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича юзага келаётган тезкор вазиятга самарали таъсир ўтказа оладиган, аҳолига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатадиган, фуқароларни ташвишга солаётган муаммо ва масалаларни жойида ҳал етадиган янги тизим яратилди.
– Ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири сифатида ходимларнинг касбий билим ва амалий кўникмаларини ошириш, тизим учун профессионал даражаси юқори, йетук билим ва малакага ега кадрларни тайёрлашга алоҳида еътибор қаратилмоқда, – деди Aкадемия бошлиғи Р.Хатамов. – Жорий ўқув йилидан таълим муассасамизда бакалавриат ва магистратурадан иборат ўқитишнинг икки босқичли тизими йўлга қўйилди. Ўқув жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлашга хизмат қилувчи илғор ёндашувлар, хорижий давлатларнинг замонавий тажрибалари кенг татбиқ етилмоқда. Тингловчи-курсантларимиз юксак билим ва профессионал кўникмаларни пухта егаллаб, ислоҳотларни самарали ҳаракатга келтирувчи, таъбир жоиз бўлса, халқимиз манфаатларига хизмат қилувчи мустаҳкам таянчга айланишлари керак.
Тадбирда давлатимизнинг ёшларга оид давлат сиёсатини чуқур англаган ҳолда таълим-тарбия жараёнида ўзининг фаол интилишлари, ташаббускорлиги ва фидойилиги билан намуна бўлаётган бир гуруҳ курсантлар ИИВ Aкадемиясининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо есдалик совғалари билан тақдирланди. Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ўтказилган спорт мусобақасида совринли ўринларни қўлга киритган ёшлар муносиб рағбатлантирилди. Шунингдек, фанларни аъло баҳоларга ўзлаштираётган иқтидорли курсантларнинг она-оналарига миннатдорлик мактублари юборилди.
ИИВ Aкадемияси Aхборот хизмати