Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Шарафли меҳнатлар шарофати

30 Ноябрь 2021, 08:11

1560

Мамлакатимиз ички ишлар органлари ташкил этилган шонли сана муносабати билан бир гуруҳ ҳамкасбларимиз “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.

Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган тадбирда Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси катта ўқитувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист А.Шарафутдинов ҳамда магистратура тингловчилари М.Қодиров, Ж.Джавкашев, А.Жалилов ва Л.Амоновaларга ушбу кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди. 

Тадбир чоғида соҳа ходимларининг эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик самарали хизматлари, ибратли фаолияти, айниқса ёш авлодни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшаётганган муносиб ҳиссаси эътироф этилди. 

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech