ИИВ академиясида Фахрийлар кенгашининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда кенгашнинг бир йиллик фаолияти сарҳисоб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. Ҳисобот даврида кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларга эътибор ва ғамхўрлик қилиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилгани таъкидланди.
Жумладан, соҳа вакиллари иштирокида 8 маротаба маънавий-маърифий учрашувлар ўтказилди, 150 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтожлар ҳолидан хабар олинди, 50 нафардан ортиқ кексаларга саломатлигини тиклаш учун кўмак берилиб, бир гуруҳ фахрийлар учун юртимизнинг тарихий қадамжоларига саёҳатлар уюштирилди.
Кенгашнинг жорий йилги фаолиятида ҳам бир қатор вазифалар белгилаб олингани, фахрийларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, ёш авлод тарбиясидаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш доимий эътибор марказида бўлиши айтиб ўтилди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати