Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан ИИВ Ўқув-дала марказида академия кундузги таълимининг 1-ўқув курси курсантлари ўртасида расмлар танлови ўтказилди.
Шу куни ёшлар она Ватанимизга бўлган чексиз меҳр ва садоқатларини ёрқин бўёқлар орқали тасвирлаб беришга ҳаракат қилдилар.
Юртимизда кечаётган янгиланишлар, обод ва фаровон манзиллар, гўзал ва бетакрор табиатимиз, ички ишлар органлари ходимларининг тинчлик ва осойишталик йўлидаги шарафли хизматлари акс эттирилган суратлар ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди.
Танлов якунида ҳар бир ижодий иш муносиб эътироф этилди. Шунга кўра, Қувончбек Холиқов ва Шоҳижаҳон Нуриддинов биринчи, Сарвар Қўзибоев иккинчи, Шуҳрат Одилов ва Aбдуваққос Aбдуназаров учинчи ўринни эгаллади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати