Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Рақамлаштириш – замон талаби

30 Май 2025, 06:05

58

Ички ишлар органлари фаолиятига рақамли технологиялар кенг жорий қилинмоқда. ИИВ академиясида ўтказилган давра суҳбати бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланди.

Ташкилий-штаб фаолияти кафедраси профессор-ўқитувчилари, мазкур ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар ҳамда магистратура тингловчилари иштирок этган тадбирда рақамли технологияларнинг бугунги кундаги аҳамияти ва истиқболлари хусусида сўз борди.

ИИВ Ташкилий департаменти бўлим бошлиғи Иброҳим Қосимов ҳамда Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бошқармаси катта мутахассиси Қодир Муродбеков сўз олиб, фаолиятда қўлланилаётган электрон тизимлар ҳақида маълумот берди.

Хусусан, “doc.iiv.uz” ва “lex.iiv.uz” ахборот тизимларининг мақсад ва вазифалари, афзаллик жиҳатлари, улардан фойдаланиш тартиби, соҳани рақамлаштириш борасида белгилаб олинган устувор йўналишлар таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбати давомида профессор-ўқитувчилар ва магистратура тингловчилари томонидан қатор таклифлар билдирилди, курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech