17–22 ноябрь кунлари ИИВ академиясида ички ишлар органлари тизимидаги тегишли раҳбарлар учун қисқа муддатли ўқув йиғини ташкил қилинди.
Машғулотларга ҳудудлардан Тергов ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек Кадрлар билан таъминлаш бўлимлари бошлиқлари жалб этилди.
Тингловчилар ички ишлар органларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, фаолиятга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг устувор йўналишлари, шунингдек тергов, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва кадрлар билан ишлаш фаолиятига қўйилаётган асосий талаблар, бу борадаги долзарб вазифалар ижросини таъминлаш, амалиётга татбиқ қилинган ёндашувлар асосида натижадорликни ошириш юзасидан билим ва кўникмаларини оширдилар. Бундан ташқари, жойлардаги сайёр машғулотлар давомида тизимдаги янгиликлар билан танишиб, ўзаро тажриба алмашдилар.
Ички ишлар вазирлиги вакиллари ва академия профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилган машғулотлар якунида тингловчилардан синов имтиҳонлари қабул қилинди. Шунингдек ўқув йиғини иштирокчилари таълим муассасаси фаолияти билан танишдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати