Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Раҳбарлар замон билан ҳамнафас бўлиши керак

15 Апрел 2026, 21:15

50

 

Аввал хабар қилинганидек, ИИВ академиясида йўл ҳаракати хавфсизлиги ва пробация хизматлари бошлиқлари учун ўқув йиғини ташкил қилинган эди.

Академия бошлиғи Рустам Хатамов ўқув йиғини тингловчилари билан учрашиб, ички ишлар органлари раҳбарлари олдида турган долзарб талабларни етказди.

Айтиш жоизки, муҳтарам Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар даврида бошқарув кадрларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва роли тобора ошиб бормоқда. Стратегик режалар ишлаб чиқиш, мақсад ва вазифаларни аниқ белгилаш, пухта ўйланган қарорлар қабул қилиш, жамоани тўғри йўналтириш ҳар бир раҳбар фаолиятининг муҳим мезонига айланмоқда.

Айниқса халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, аҳолининг дарду ташвиши билан яшаш, муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларига тезкорлик билан муносабат билдириш жамиятда инсон манфаатларини таъминлашнинг устувор тамойиллари этиб белгиланган. Президентимиз даврнинг бу ўткир талабларини тушунмаган раҳбарларни халқимиз ҳам, ҳаётнинг ўзи ҳам қабул қилмаслигини алоҳида таъкидлаганди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ички ишлар органлари тизимидаги кенг қамровли ислоҳотлар, кадрлар сиёсатининг устувор йўналишлари, соҳа учун бошқарув кадрларини тайёрлаш мақсадида академия магистратурасида йўлга қўйилган илғор ёндашувлар, раҳбар ходимларни танлаш ва лавозимга тайинлашда эътибор қаратиладиган энг муҳим жиҳатлар, бошқарув компетенциялари хусусида сўз борди.

Академия бошлиғи раҳбарлик фазилатларига тўхталиб, “ҳар бир раҳбар замон билан ҳамнафас қадам ташлаши, етук билим ва кўникмага эга бўлиши, фаолиятини доимий ислоҳ қилиб бориши, ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини англаган ҳолда уларни ҳаётга самарали татбиқ этиши, энг муҳими, узоқни кўра олиши лозим”, деди.

Учрашувда соҳавий хизмат раҳбарларига тизимнинг фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган амалий тавсиялар берилди.

Таъкидлаш жоизки, уч кунлик ўқув йиғини давомида тингловчилар учун долзарб мавзуларни қамраб олган интерфаол машғулотлар ташкил қилинди. Илғор тажрибалар ўзлаштирилиб, муаммолар ва уларнинг ечимлари таҳлил қилинди. Машғулотлар якунида билим ва кўникмаларни баҳолаш мақсадида тингловчилардан якуний синовлар қабул қилинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech