Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Раҳбарлар масъулият ҳисси билан ишлаши керак

07 Ноябрь 2025, 08:11

66

Ички ишлар органлари фаолиятини самарали ташкил этиш раҳбар кадрларнинг билим ва тажрибаси, бошқарув маҳоратига боғлиқ. Айниқса бугунги ислоҳотлар тизимдаги барча бўғин раҳбарлардан юқори масъулиятни талаб этмоқда.

ИИВ академияси магистратурасида тингловчилар ва профессор-ўқитувчилар иштирокида ўтказилган давра суҳбати ана шу долзарб масалаларга бағишланди.

Тадбирда вазирлик Ташкилий департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Жасур Юсупов сўз олиб, ички ишлар тизимидаги кенг кўламли ислоҳотлар, амалиётга татбиқ этилаётган замонавий ёндашувлар, фаолият самарадорлигини оширишнинг асосий омиллари, бу ўринда раҳбар кадрларнинг ўрни ҳақида батафсил тўхталди.

Кейинги йилларда ички ишлар органларида бошқарувнинг самарали механизмлари жорий қилиниб, раҳбар кадрлар тайёрлаш тизими тубдан такомиллаштирилгани, соҳадаги ўзгаришларнинг амалий натижаси кўп жиҳатдан замонавий билим ва бошқарув кўникмаларини эгаллаган раҳбарлар зиммасида эканлиги айтиб ўтилди.

Давра суҳбатида вазирлик ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўтказилаётган комплекс текширувлар давомида аниқланаётган камчиликлар таҳлил қилинди. Айрим раҳбарларда масъулият ва шахсий жавобгарлик ҳисси етишмаслиги, бу каби омиллар фуқароларнинг ички ишлар органларига бўлган ишончига салбий таъсир кўрсатаётгани таъкидланди.

Шунингдек, тингловчилар билан Ташкилий департамент бошлиғи ўринбосари, полковник Шерзод Ғаниев ҳам мулоқот қилиб, мурожаатлар билан ишлаш, ахборот-таҳлил фаолияти ҳамда ижрочилик интизоми масалаларига тўхталди. Тадбир давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech