ИИВ академиясида психолог мутахассислар ва курсант қизлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасидан меҳмонлар, саф қисми офицерлари ва барча ўқув курсларидан қизлар таклиф қилинди.
Учрашув аввалида давлат ва жамият ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни, мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, барча соҳалар қатори ички ишлар органлари тизимида аёл ходимлар учун яратилган кенг имкониятлар эътироф этилди.
Психологлар ҳар бир касбнинг ўзига хос жиҳатлари борлигини таъкидлаган ҳолда курсант қизларга зарур тавсиялар бердилар. Хусусан, ўқиш жараёнида юзага келадиган турли психологик омиллар, уларни бартараф этиш усуллари, стрессни енгиш, руҳий барқарорликни таъминлаш, чидамлиликни ошириш, ностандарт ваҳиятда ўзини ўзи бошқариш ва ҳиссиётни жиловлаш йўллари ҳақидаги фойдали маслаҳатлар қизларнинг касбий кўникмаларини оширишга хизмат қилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати