Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба

2 Март 2026, 20:04

61

Инсон ҳуқуқлари миллий маркази ташаббуси билан пойтахтимизда суд, прокуратура ва ички ишлар органлари вакиллари учун ўқув курси ташкил қилинди.

Икки кунлик ўқув курси давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Давлат ва ҳуқуқ институти, ИИВ академияси ва Малака ошириш институти ҳамда миллий марказ мутахассислари томонидан машғулотлар ўтказилди.

Тингловчилар қийноққа солиш, асоссиз ушлаб туриш ва қамоққа олишга қарши халқаро стандартлар, Нельсон Мандела қоидалари ва айбсизлик презумпциясининг мазмун-моҳияти, ҳуқуқни қўллаш амалиётида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турлари учун белгиланган жавобгарлик, бу борада халқаро амалиёт ва миллий тажрибанинг ўзига хос жиҳатлари юзасидан маърузалар тингладилар.

Назарий ва амалий машғулотлар тарзида ташкил этилган ўқув курси якунида тест синовидан муваффақиятли ўтган 60 нафар тингловчига сертификатлар топширилди. Ўқув йиғини суд-ҳуқуқ тизими фаолиятида қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, ходимларнинг касбий маданиятини, соҳага оид билим ва амалий кўникмаларини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech