Жиззахда “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзуида ўқув курслари ташкил қилинди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ташаббуси ўтказиб келинаётган бу галги машғулотларга ҳам ички ишлар, прокуратура ҳамда суд органлари вакиллари жалб қилинди.
Икки кун давомида тингловчилар инсон ҳуқуқларига оид ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олиш, бу турдаги жиноятлар учун жавобгарлик масалалари, соҳага доир халқаро ва миллий стандартлар, хусусан, Нельсон Мандела қоидалари, маҳбуслар ҳуқуқларини таъминлаш кафолатлари, айбсизлик презумпцияси ҳамда бошқа долзарб йўналишларда малака оширдилар.
Машғулотлар Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Олий суд, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси ва Малака ошириш институти, Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти вакиллари томонидан ўтказилди.
Ўқув курси якунида тингловчилардан тест синови қабул қилиниб, уларга сертификатлар топширилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати