Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Қисқа сатрларда

11 Ноябрь 2021, 10:11

1620

Академиянинг Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси томонидан бинар маъруза ўтказилди.

ИИВ Малака ошириш институти доценти М.Сувонқулов “Ҳуқуқ тизими ва ҳуқуқий тизим тушунчаси. Қонунчиликни тизимлаштириш” мавзусига тўхталди. Ички ишлар органларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан билдирилган мулоҳазалар, соҳадаги мавжуд муаммолар таҳлили машғулот самарадорлигини оширди. Курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

*** 

Суд-ҳуқуқ тизимидаги янгиланишларга бағишланган галдаги машғулот Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида бўлиб ўтди.

Сайёр машғулот аввалида курсантлар суд жараёнида қатнашиб, соҳага оид амалий кўникмаларини мустаҳкамладилар. Давра суҳбатида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов фаолиятини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан таклифлар билдирилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech