Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Қисқа сатрларда

04 Ноябрь 2021, 09:11

1402

ИИВ Ташкилий департаменти вакиллари томонидан ўтказилган маърузада жиноятларни тергов қилиш методикаси таҳлил қилинди. Курсантлар қурол, ўқ-дори, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш жиноятини тергов қилиш хусусиятлари бўйича билимларини мустаҳкамладилар.


***


Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг Йўл-транспорт ходисалари билан боғлиқ ишларни юритиш бўлимида сайёр машғулотлар ташкил этилди.

Курсантларнинг касбий кўникмаларини бойитиш мақсадида малакали мутахассислар йўл-транспорт ҳодисаларини махсус карточка ва шаклларда ҳисобга олиш, махсус карточкаларни юритиш тартиби, йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида маълумотларни юритиш, қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотларни қайд қилиш тартибини амалий тарзда бажариб кўрсатдилар. Машғулот давомида зарур амалий кўникмалар ҳосил қилинди.


***


Академия кундузги таълим бакалавриатининг “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ихтисослиги бўйича ўтказилаётган базавий амалиёт машғулотлари таълим сифатини оширишга хизмат қилмоқда.

Академиядаги намунавий ҳуқуқ-тартибот масканида ташкил этилган галдаги машғулотларда 1-босқич курсантлари иштирок этиб, бунда назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, соҳанинг илғор тажрибаларини таълим жараёнига татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди.

  

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech