ИИВ Академиясининг Автомобиль тайёргарлиги кафедраси томонидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасида амалий машғулот ташкил этилди.
Унда бошқарманинг малакали мутахассислари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда қўлланилаётган ахборот-коммуникация технологиялари, замонавий қурилма ва дастурларнинг афзалликлари борасида курсантларнинг амалий кўникмаларини бойитишга ҳисса қўшдилар. Тизимга жорий этилиши режалаштирилган янгиликлар, марказлаштирилган ягона электрон базани яратиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар курсантларда катта қизиқиш уйғотди.
***
Суд-тергов амалиётида қонунийлик ва холисликни таъминлаш ҳуқуқий демкоратик жамиятнинг муҳим шарти. Зеро, бу фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Академиянинг “тергов фаолияти” мутахассислиги курсантлари жойлардаги сайёр суд мажлисларида иштирок этиб, ўқув жараёнида олган назарий билимларини мустаҳкамлаб келишмоқда. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида ўтказилган натбатдаги суд мажлиси ва унинг якунидаги давра суҳбати суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг ижросини таъминлашда етук билим ҳамда амалий кўникмаларнинг нечоғлик зарурлигини намоён этди. Мулоқот уларнинг келгусидаги фаолиятларида мустаҳкам пойдевор бўлиши, шубҳасиз.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати