Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари “Янги Ўзбекистонда еркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида пойтахтимиздаги Қатағон қурбонлари хотира музейи фаолияти билан танишдилар.
Собиқ мустабид тузум даврида миллий истиқлол ва халқимиз озодлиги йўлида курашган миллатимиз қаҳрамонларининг ҳаёти, ибратли фаолияти ва фожиали тақдири ҳақидаги архив ҳужжатлари, фотолавҳалар ёшларда аждодларимиз руҳига еҳтиром, ватанпарварлик ва фидойилик туйғуларини уйғотди.
ИИВ Aкадемияси Aхборот хизмати