Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Қарор ижроси юзасидан фикр алмашилди

02 Июнь 2025, 03:06

83

ИИВ академиясида маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси, Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси вакиллари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси профессор-ўқитувчилари ва курсантлар қатнашди.

Сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 3 январда қабул қилинган “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга тўхталиб ўтишди.

Ҳудудларнинг криминоген вазиятини ўрганиш, жиноят ўчоқларини аниқлаш ва бартараф этиш, аҳоли билан манзилли ишлашга қаратилган самарали тизим яратилгани, ўтган давр мобайнида жиноят содир этилган маҳаллаларда тизимли ишлар амалга оширилгани, “йўл харита”ларида белгилаб олинган чора-тадбирлар натижасида ҳуқуқбузарликлар барвақт олди олинаётгани қайд этилди.

Давра суҳбатида мазкур фаолият самарадорлигини ошириш борасида ечимини кутаётган айрим масалалар, келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Таълим муассасасини битириш арафасида турган курсантларга амалий тавсиялар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech