Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Психологлар малака оширмоқда

03 Март 2025, 05:03

318

Айни кунларда ички ишлар органларининг мутахассис-психологлари ИИВ академиясида малака оширмоқда.

Ўқув курси ички ишлар органларида психологик хизмат самарадорлигини ошириш, соҳа ходимларининг касбий билим ва маҳоратини юксалтириш, шахсий таркиб билан олиб борилаётган маънавий-маърифий, тарбиявий ва психологик ишларни янада такомиллаштириш ва амалиётга илғор ёндашувларни жорий қилиш мақсадида ташкил қилинган.

Бир ойга мўлжалланган ўқув курси давомида тингловчилар долзарб мавзуларга йўналтирилган назарий ва амалий машғулотларда иштирок этишмоқда. Машғулотлар етакчи олий таълим муассасалари ва ихтисослашган марказларнинг тажрибали мутахассислари ҳамда ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилмоқда. 

Ўқув курсига ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар бўлинмаларидан 47 нафар мутахассис-психолог жалб қилинган бўлиб, якунда синовларни муваффақиятли топширган тингловчиларга сертификат топширилади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech