Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Психолог ва полиграфологлар малака оширди

15 Август 2026, 19:44

38

ИИВ академиясида ички ишлар ва ҳамкор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг психолог-мутахассислари учун 2 босқичдан иборат ўқув курси ташкил қилинди.

Ўқув курси ходимларнинг полиграф аппарати ёрдамида махсус психофизиологик текширувларни самарали ўтказиш бўйича билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, амалиётга илғор иш услубларини жорий этиш мақсадида ташкил қилинди.

Машғулотлар давомида ишга қабул қилинаётган номзоднинг шахсий ва касбий хусусиятлари билан боғлиқ хавф омилларини баҳолаш, ходимни лавозимга тайинлашда коррупция ва бошқа иллатларга мойиллигини аниқлаш, жамоавий муҳитни мустаҳкамлаш, ходимларнинг психологик-руҳий ҳолатини барқарорлаштириш, жиноят процессида шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари, мотивацияси ва хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш каби жиҳатларга эътибор қаратилди.

Амалий машғулотларда эса тингловчилар полиграф текширувларини режалаштириш, текширувдан олдинги суҳбатни ташкил этиш, текширув саволларини шакллантириш, полиграф аппаратидан фойдаланиш, олинган психофизиологик реакцияларни таҳлил қилиш ва текширув натижаларини умумлаштириш бўйича кўникмаларини мустаҳкамладилар.

Ўқув курси якунида тингловчилардан оғзаки ва полиграф ёрдамида махсус психофизиологик текширувларни мустақил бажариш орқали амалий синовлар қабул қилиниб, ундан муваффақиятли ўтганларга сертификатлар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech