Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Психолог мутахассислар учун ўқув йиғини

16 Август 2022, 02:08

1294

ИИВ Академиясида ҳудудий ички ишлар органларининг психолог ходимлари учун бир ҳафталик ўқув йиғини ташкил этилди. 

Ўқув йиғинидан кўзланган мақсад тизимда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш, соҳа ходимлари билан олиб борилаётган профилактик чора-тадбирларни кучайтириш орқали уларнинг касбий маданияти ҳамда психологик тайёргарлигини мустаҳкамлашдир.

Тасдиқланган режага биноан, малакали мутахассислар томонидан “Ички ишлар органлари ходимлари касбий фаолиятида низоли ҳолатлар ва уларнинг олдини олиш”, “Фуқаролар билан психологик алоқа ўрнатиш усуллари”, “Профайлинг хизматининг шахслараро муносабатда тутган ўрни”, “Ички ишлар органлари ходимларининг омма онги билан ишлаш методлари, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан ишлаш техникалари”, “Бошқарув психологияси. Раҳбар ахлоқи ва бошқарув маданияти, экспериментал психодиагностика асослари”, “Шахс хусусиятлари ва касбий компетенцияларини ташхис этиш методикалари” каби долзарб мавзуларда маърузалар ўтилади. Шунингдек психолог ходимларнинг келгусидаги фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган тренинг ҳамда амалий машғулотлар ташкил этиш режалаштирилган.

Машғулотларнинг илк кунида ўқув йиғини иштирокчилари Академия Психологик таъминлаш марказида бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар, шахсий таркиб билан амалга оширилаётган профилактик  ишлар билан яқиндан танишдилар.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech