Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Пенитенциар тизимда таълим олиш масалалари

29 Март 2025, 06:03

98

ИИВ академиясида маҳкумларни таълимга жалб этишни такомиллаштириш масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Амалиётчи ходимлар, профессор-ўқитувчилар ва курсантлар иштирок этган анжуман жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг таълим олиш механизмларини такомиллаштириш мақсадида ташкил қилинди.

Конференция доирасида жазони ижро этиш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, маҳкумлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларнинг конституциявий асослари, озодликдан маҳрум этилган вояга етмаганларнинг ўрта ва касб-ҳунар таълим тизимини такомиллаштириш, пробация назоратидаги шахсларни жамиятнинг ижтимоий нормаларига мослаштириш, маҳкумларнинг таълим олиш ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан маърузалар тингланди.

Соҳа вакиллари мазкур йўналишда амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар билан бирга, тизим олдида турган долзарб вазифаларга ҳам тўхталиб ўтдилар. Илғор тажрибалар эътироф қилиниб, маҳкумларни таълимга жалб этиш имкониятларини кенгайтириш, масофавий таълимни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech