15–16 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” спорт мажмуасида таэквондо ITF бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 800 нафарга яқин турли ёш тоифасидаги спортчилар “тул” (техник комплекс) ва “спарринг” йўналишлари бўйича ўз маҳоратини синаб кўрди.
Мусобақанинг аёллар ўртасидаги баҳсларида ИИВ академияси ходими, катта лейтенант Малика Ибрагимова (57 кг) ҳам совриндорлар қаторидан жой олди. Вакиламиз ҳар иккала йўналишда рақибларини мағлубиятга учратиб, якунда иккита олтин медалга сазовор бўлди. Натижада, Маликанинг Ўзбекистон кубоги мусобақаларида қўлга киритган жами олтинлари сони 9 га етди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати