Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Оромгоҳ болажонлар билан гавжум

23 Июн 2026, 18:27

47

Ёз болалар учун нафақат мароқли таътил пайти, балки қувончли лаҳзаларга бой мавсумдир.

Шу кунларда Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг фарзандлари Бўстонлиқ туманидаги “Оқтош” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳордиқ чиқаришмоқда.

Мавсум давомида улар учун интеллектуал ўйинлар, спорт мусобақалари, китобхонлик ва бошқа кўнгилочар тадбирлар уюштирилмоқда. Масканда яратилган шарт-шароитлар таътилни мароқли ўтказиш билан бирга, болажонларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ижодий қобилияти ва дунёқарашини ривожлантириш, улар ўртасида дўстлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

– Оромгоҳ менга жуда ёқди. Бу ерда мазза қилиб дам олаяпмиз. Футбол ўйинлари, шеърхонлик кечалари, табиат қўйнига саёҳат, ҳар хил қизиқарли томошалар ҳаммамизга манзур бўлмоқда, – дейди Амирбек Абдумуталов.

Айтиш жоизки, масканда болаларнинг овқатланиши, яшаши ва дам олиши учун барча зарур шароитлар яратилган. Айниқса уларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш доимий эътиборда. Мавсум якунигача соҳа ходимлари фарзандларини “Зомин”, “Камалак”, “Гулистон” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ҳам дам олдириш режалаштирилган.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech