Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ўқув даргоҳи қадрдон битирувчиларини қарши олди

14 Ноябрь 2025, 08:11

52

Орамиздаги катта авлод вакиллари ИИВ академиясида фаолият юритган аввалги Сиртқи таълим факультетини яхши билишади. Чунки бугун устозлик мақомига етган фахрийларимизнинг кўпи ушбу даргоҳда таҳсил олган.

Факультет битирувчилари 17 йилдан сўнг яна қадрдон масканда йиғилишди. Учрашув баҳонасида улар ўтган давр мобайнида академия ҳаётида рўй берган янгиланишлар, тарихий ўзгаришларга гувоҳ бўлишди.

Меҳмонларга ислоҳотлар самарасида барпо қилинган иншоотлар, замонавий таълим жараёнлари, курсант ва тингловчилар учун яратилган шароитлар, кадрлар тайёрлаш йўлида эришилаётган ютуқлар ҳақида сўзлаб берилди.

Битирувчилар саф майдонидан шахдам қадамлар билан ўтиб, қутлуғ масканда ўтган олтинга тенг дамларни ёдга олдилар. Айниқса академия музейига саёҳат ўқув даргоҳининг шонли тарихини, бутун умрини келажак авлод таълим-тарбиясига бағишлаган табаррук устозларни ёдга солгани билан аҳамиятли бўлди.

Шу куни фахрий устозлар учун дастурхон ёзилиб, ош тарқатилди. Соҳа фидойилари ёшлар билан дилдан суҳбатлашиб, илиқ хотираларни эслаб, уларга оқ йўл тиладилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech