Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Оқила аёллардан мотивация

27 Август 2026, 21:36

527

Ёшлар куни муносабати билан ИИВ Ўқув-дала марказида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди.

Унда Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Умида Абдуллаева, Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг 1-минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи Шаҳноза Содиқова, академия 1-ўқув курсининг курсант қизлари ва саф қисми офицерлари иштирок этди.

Тадбирда жонажон Ватанимизнинг 35 йиллик мустақил тараққиёт йўли, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй берган ўзгаришлар, айниқса кейинги йилларда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида инсон қадри улуғланган Янги Ўзбекистон қиёфасини шакллантириш йўлида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳақида сўз борди.

Янгиланишларга ҳамоҳанг равишда ички ишлар органлари ҳам ҳалқчил тузилмага айланиб бораётгани, аҳоли билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантиришга қаратилган самарали тизимнинг йўлга қўйилгани юртдошларимизнинг турмуш фаровонлиги ва осойишта ҳаётини таъминлашга хизмат қилаётгани эътироф этилди.  

Шунингдек сўзга чиққанлар хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтишди. Мазкур йўналишдаги ислоҳотлар барча соҳаларда ўзининг амалий самарасини кўрсатаётгани, кейинги йилларда сингари ички ишлар органларининг турли бўғинларида аёл ходимлар сафи сезиларли даражада ошгани, улар орасида раҳбарлик масъулиятини муносиб уддалаб келаётган фидойи ва жонкуяр аёллар кўплиги алоҳида таъкидланди.

Самимий мулоқот руҳида ўтган тадбирда ёшларнинг таълим, олиши, орзуидаги касбни эгаллаши, ўз иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариши, келажакда жамиятнинг муносиб аъзоси бўлиши учун яратиб берилаётган улкан имкониятлар эътироф этилди. Курсант қизларга ҳаётда муваффақиятга эришиш йўллари ҳақида тавсия ва маслаҳатлар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech