Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Онлайн мулоқот

29 Июн 2026, 20:32

75

ИИВ академиясининг Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетида жорий ўқув йили якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Онлайн форматда ўтган учрашувда факультет вакиллари, қўшни Тожикистон ва Қизғизистон Республикалари Ички ишлар вазирликлари масъуллари, курсантлар ва уларнинг уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Йиғилишда Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетида йўлга қўйилган таълим жараёнлари, курсантларнинг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичлари, турли йўналишларда эришаётган ютуқлари, улар учун яратилган замонавий шароитлар, ёзги таътил даврида иш ўрганиш амалиётини самарали ташкил этиш, шахсий хавфсизлик ва хизмат интизомига риоя қилинишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот якунида бир қатор вазифа ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech