Ўзбек тили байрами куни муносабати билан пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида “Билимлар эстафетаси” ўтказилди.
ИИВ академияси курсантлари иштирокида ўтган беллашув “Ўзбек тили билимдони”, “Миллий адабиётимиз вакиллари ижодида она Ватан мадҳи”, “Жадид адабиётида тил ва адабиётнинг ўрни” шартларидан иборат бўлди.
Жамоалар ўз чиқишлари орқали она тилимиз, адабиётимиз, буюк ажодларимизнинг бой меросига бўлган муносабатлари, билим ва маънавий дунёқарашлари, китобхонликка бўлган қизиқишларини намоён этдилар.
Баҳс-мунозаралар остида кечган тадбир якунида “Жадидлар” жамоаси биринчи, “Ёш тилшунослар” жамоаси иккинчи, “Навоий издошлари” жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Билимлар баҳси ўзбек тилини асраб-авайлаш, ёш авлодни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати