Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Олимпиада ғолиблари аниқланди

8 Апрел 2026, 21:39

160

ИИВ академик лицейлари ўқувчилари учун ҳуқуқшунослик фани бўйича республика олимпиадаси ўтказилди.

Иқтидорлик ёшларни саралаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, тизим учун муносиб кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган олимпиадага ИИВ академияси мезбонлик қилди.

Икки кун давомида ўқувчилар ёзма иш ва тест синовлари босқичларида ўз имкониятларини намоён этдилар. Якунда Қашқадарё лицейи ўқувчиси Шоҳрух Юнусов биринчи, Тошкент шаҳар лицейи ўқувчиси Шаҳзода Аҳмедова иккинчи, Бухоро лицейи ўқувчиси Азизбек Ашуров учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек олимпиаданинг қолган иштирокчилари Ички ишлар вазирлигининг ташаккурномаси билан рағбатлантирилди.

Тадбир давомида ёш авлод вакиллари учун маданий-маърифий тадбирлар уюштирилиб, уларга академиядаги замонавий таълим жараёнлари билан яқиндан танишиш имконияти яратилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech