Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Олимлар атрофлича фикр алмашдилар

12 Апрель 2025, 04:04

170

ИИВ академиясининг Ўзбекистон тарихи кафедраси томонидан “Жиноят ва жазо фалсафаси: реаллик ва истиқбол” мавзуига бағишланган конференция ўтказилди.

Тадбир аввалида кафедра бошлиғи, фалсафа фанлари доктори, профессор Шавкат Мамадалиев сўз олиб, илмий-амалий конференциядан кўзланган мақсад ва вазифаларга тўхталди.

Олим ва тадқиқотчилар иштирокида ўтган анжуманда “Жиноят ва жазо фалсафасининг маънавий-ахлоқий асослари”, “Янги Ўзбекистоннинг жиноий-ҳуқуқий сиёсати: натижа ва истиқбол”, “Жазо ижтимоий ҳодиса сифатида: фалсафий таҳлил”, “Жиноят ва жазо фалсафасининг жиноятчиликка қарши курашдаги аҳамияти” ҳамда бошқа мавзуларда маърузалар тингланди.

Долзарб йўналишларда тадқиқотлар олиб бориш, ўқув ва илмий адабиётлар яратиш, муаммоларнинг назарий ва илмий-амалий ечимларини ишлаб чиқиш, таълим самрадорлигини ошириш юзасидан таклиф-тавсиялар билдирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech