Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ғолиблик учун кураш бошланди

02 Декабрь 2021, 09:12

1487

Ички ишлар вазирлиги томонидан ёшлар орасида спорт ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 22-27 ноябрь кунлари Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ҳамда Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи ўқувчилари ўртасида спортнинг минифутбол тури бўйича турнирнинг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилган эди.

Бугун Ички ишлар вазирлиги академиясида мусобақанинг финал босқичига старт берилди. Унда Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Фарғона ҳамда Наманган академик лицейлари ўқувчиларидан таркиб топган олтита жамоа ғолиблик учун куч синашмоқда.

Тадбирнинг тантанали очилиш қисмида Академия раҳбарияти, мусобақа ташкилотчилари, терма жамоалар мураббийлари ва футболчилар саф тортишди. Оркестр ижросида давлатимиз мадҳияси янгради.

Ўқув муассасаси  бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Ҳусниддин Давронов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг беш муҳим ташаббуси асосида ёш авлодни маънан ва жисмонан баркамол этиб тарбиялаш мақсадида ўтказилаётган спорт мусобақаси иштирокчиларига муваффақият тилади.

Эслатиб ўтамиз, турнир тақвимига кўра жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақадаги иштирокини давом эттиради. Якунда фахрли ўринларни қўлга киритганлар билан бирга, энг яхши натижаларга эришган футболчилар тақдирланади.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати  

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech