Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Оилавий зўравонликлар – глобал муаммо

24 Сентябрь 2025, 09:09

31

ИИВ академияси вакиллари “Оилавий зўравонликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг роли” мавзуига бағишланган халқаро конференцияда қатнашди.

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри мезбонлик қилган анжуманда нуфузли халқаро ташкилотлар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ўндан зиёд ихтисослашган таълим муассасалари вакиллари, соҳа мутахассислари ва олимлар қатнашди.

Ялпи мажлис ва сессиялар тарзида ўтган конференцияда оилаларда содир этилаётган тазйиқ ва зўравонликлар, жаҳон ҳамжамиятининг ушбу муаммога қаратаётган эътибори, маиший ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларнинг роли, бу борада ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, болалар ва хотин-қизларга нисбатан содир этилаётган тазйиқ ҳамда зўравонликларга барҳам бериш масалалари муҳокама қилинди.

Сўзга чиққанлар халқаро ва давлатларнинг миллий қонунчилигини таҳлил қилиб, соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, илғор тажрибаларни амалиётга жорий қилиш, глобал муаммога қарши саъй-ҳаракатларни бирлаштириш юзасидан илмий-амалий таклиф ҳамда тавсияларини билдирди. 

Шу куннинг ўзида МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлиги таълим ташкилотлари полиция раҳбар кадрларини тайёрлаш ассоциациясининг йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Ташкилотга аъзо муассасалар раҳбарлари иштирок этган йиғилишда ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлашнинг замонавий тенденциялари юзасидан фикр алмашилди.

Йиғилишда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг турдош олий таълим муассасалари вакиллари сўзга чиқди. Таълим жараёнида қўлланилаётган инновацион ёндашувлар, кадрлар тайёрлашнинг ҳозирги талаблари, бу борада фаол ҳамкорлик ва тажриба алмашинувини кенгайтириш, қўшма дастурларни амалиётга татбиқ қилиш, соҳани рақамли технологиялар имкониятлари асосида ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган йиғилиш якунида муҳим қарорлар қабул қилинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech